Туркияда қамалган ўзбекистонлик озод қилинди

Жамият

image

Туркиянинг Сакарья вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, консулхона дипломатлари Туркияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари доирасида жорий йилнинг 16 октябрь куни Сакарья вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюрган.

Ташриф давомида ҳибсда сақланаётган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашувлари ўтказилиб, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ҳамда кейинчалик суд жараёнларида уларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳам алоҳида ҳуқуқий маслаҳатлашувлар амалга оширилган.

Шунингдек, консулхона гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён вилоятдаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлиси қарорига асосан суд залидан озодликка чиқарилгани ҳақида ҳам маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри Пендик туманида ўзбекистонлик севгилиси Василахон Усмоновани пичоқлаб ўлдирган Рустам Отамирзаев қасддан одам ўлдириш айблови билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Сакарья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг