Туркияда қалбаки алкоголдан ҳалок бўлганлар 19 нафарга етди
Олам
−
10:11
2661Туркиянинг Истанбул шаҳрида сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, 65 киши шифохонага мурожаат қилган, улардан 19 нафари вафот этган. Уч киши шифохонадан чиқарилган бўлса, яна 43 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари сохта маҳсулот сотган дўконни топишга муваффақ бўлди. Ҳозирда ушбу савдо нуқтаси ёпилган.
Маълумот учун, Туркияда оммавий заҳарланишнинг дастлабки ҳолатлари жорий йилнинг 14 январь куни аниқланганди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари дастлабки маълумотларга кўра, 38 кишида заҳарланиш белгилари қайд этилганини, улар орасида 26 нафар хорижлик борлигини хабар қилган. Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этганлардан 6 нафари Ўзбекистон фуқароси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир кунда 5 нафар Ўзбакистон фуқароси қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этгани ва Истанбулда қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олингани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь