Туркияда Исроилга ишлаганликда гумонланган 34 кишидан 15 нафари қамалди
Олам
−
06 Январь
4513Туркияда Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган 34 кишидан 15 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Прокурорлар 26 нафар маҳбусни Чағлаян туман судига олиб келиб, уларни сиёсий ва ҳарбий жосуслик учун эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олишни сўраган. Судья улардан 15 нафарини ҳибсга олишга қарор чиқарган, қолган 11 нафари суд назорати остида озод қилинган. Яна 8 киши депортация қилиш учун миграция органларига топширилган.
Жорий йилнинг 2 январь куни республиканинг саккиз вилоятида ҳибсга олишлар бўлиб ўтди. Туркия матбуотларига кўра, қўлга олинганлар фаластинликлар ва уларнинг оила аъзоларига қарши фаолиятлар учун ишлатилган. Уларга берилган вазифалар қаторига маълумот тўплаш, объектлар ва одамларни кузатиш, суратга ва видеога олиш, транспорт воситаларига кузатув мосламаларини ўрнатиш, ҳужумлар, ўғрилик, ўт қўйиш, таҳдид ҳамда шантаж қилишлар киради.
Шунингдек, вазифалар орасида веб-сайтлар яратиш, дезинформацияни тарқатиш, IP манзилларни йиғиш, кузатув камераларини бузиш ва Туркияда яшовчи хорижий фуқароларнинг маълумотлар базасини тўплаш ҳам бор эди.
Телеканалнинг хабар беришича, турк хавфсизлик кучлари 2021 йилдан буён Исроил разведка хизматлари агентлари ва ёлланма аскарларига қарши курашиб келади.
Юқорида қайд этилганидек, 2 январь куни Туркиянинг саккиз вилоятида ҳибсга олишлар бўлиб ўтганди. Қўлга олинганлардан 143 минг евро ва 23 минг доллардан ортиқ пул, тўппонча, ўқ-дорилар ва ноқонуний фаолиятни тасдиқловчи баъзи компьютер файллари топилган.
Шундан сўнг Туркия Исроилни республика ҳудудидаги жосуслик фаолиятининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантириб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь