Туркия Исроилни жосуслик фаолияти оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
03 Январь
6793Туркия Исроилни республика ҳудудидаги жосуслик фаолиятининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Президент маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳриддин Алтун сўз очди.
“Тель-Авив бунинг учун катта бадал тўлашини билиши керак”, деган у Туркия махфий хизматларининг операция давомида Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиниб, 34 киши ҳибсга олинганини изоҳлар экан.
Шунингдек, Алтун Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қуйидаги сўзларини ҳам келтирган:
“Агар улар [исроилликлар] шундай хатога йўл қўйсалар, демак улар Туркияни умуман билмайди, туркларни ҳам билмайди. Агар шундай қилишга қарор қилсалар, улар бунинг учун жуда катта товон тўлашлари кераклигини тушуниши керак. Бундай уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”.
“TRT Haber” телеканалига кўра, қўлга олинганлар Исроил разведка хизматларининг агентлари бўлиб, улардан тактик вазифаларни бажаришда фойдаланилган. Хусусан, улар фаластинликлар ва уларнинг оила аъзоларига қарши ҳаракатларда иштирок этган.
Тактик ишларни ташкил қилишдан ташқари, Исроил разведка хизматлари чет элда турк разведкасида шубҳа уйғота олмайдиган энг истиқболли доимий агентлар билан учрашувлар ўтказган. Улар пул, махсус мосламалар, махфий бўлимлари бўлган багаж билан таъминланган. Агентни тайёрлаш учун Исроил разведкаси ходимларидан иборат гуруҳ тайинланган. Шунингдек, Исроил разведкаси Ироқ ва Эрондан Туркияга контрабанда товарлари ва одамларни олиб ўтиш бўйича операцияларни амалга оширган, бошпана берган ва хакерларни қидирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 январь куни эрталаб Туркия разведка хизматлари Исроил разведка хизмати “Моссад”га ишлаганликда гумон қилиб 34 кишини ҳибсга олганди. Рейдлар республиканинг саккиз вилоятида, асосан Истанбулда ўтказилди.
LiveБарчаси