Туркияда футболчи ва мухлислар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Спорт
−
18 Март
11003Туркия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Трабзонспор” ва “Фенербахче” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Трабзон” мухлислари ва “Фенербахче” футболчилари иштирокида муштлашув содир бўлди.
Баҳс 17 март куни Трабзонда бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Истанбул жамоаси футболчилари ўз ғалабасини нишонлаётган вақтда мухлислар майдонга тушиб, футболчиларга ҳужум қилди ва шу тариқа оммавий муштлашув бошланди.
Маълум бўлишича, “Фенербахче”нинг бир неча футболчиси муштлашувда иштирок этган. Жумладан, ярим ҳимоячи Брайт Осайи‑Сэмюэл томошабиннинг юзига мушт туширган.
Қайд этилишича, хавфсизлик ходимлари муштлашувни тўхтатган. Ҳозирча жабрланганлар сони маълум эмас.
LiveБарчаси