Туркияда фоҳишаликка мажбурланган ўсмир қиз Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият
−
16 Апрель 6712 1 дақиқа
Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 14 апрель куни ортга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар берди.
Аниқланишича, ота-онасидан эрта айрилган С.С. исмли қиз қонуний васийларининг розилигисиз, Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олиш мақсадида Истанбул шаҳрига борган. У ўзбекистонлик танишининг тавсияси билан Туркияда таҳсил олаётган, А.Д. исмли шахс билан боғланган.
Туркияга борганидан сўнг С.С.ни А.Д. кутиб олган ва унга босим ўтказиб, уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. Қаршилик қилган тақдирда эса уни маҳаллий жиноий гуруҳларга топшириш билан қўрқитган. Ҳаёти хавф остида қолганини англаган қиз ёрдам сўраб ўзбек диаспораси вакилларига мурожаат қилган. Фаоллар томонидан Бош консулхонага олиб борилган ва мазкур фуқаронинг ҳолати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган. Ушбу ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар ташкил этилган.
Қиз Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кутиб олинган ва ҳозирда уни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 апрель куни Туркияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси