Туркияда эркак суд залида 2 судланувчини отиб ташлади
Олам
−
13 Декабрь 2024 19138 1 дақиқа
Туркиянинг Бурса шаҳри суд залида содир бўлган қуролли отишмада 2 киши ҳалок бўлди, шунингдек, 2 нафар жандарм ходими ҳам оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Туркиянинг NTV телеканали хабар берди. Билдирилишича, суд мажлисида жабрланувчининг отаси томонидан икки нафар судланувчи шахс отиб ўлдирилган. Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч воқеа юзасидан 10 кишининг қўлга олинганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, судда 2023 йил 23 сентябрь куни Одунлук туманидаги савдо марказининг кўнгилочар майдонида содир бўлган жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлган. Қуролли жанжалда 21 ёшли Толга исмли фуқаро олган жароҳати оқибатида ногирон бўлиб қолган.
Толганинг отаси Камол суд мажлисида қариндошларига “сизларга омонат” дея ногиронлар аравачасидаги ўғлига ишора қилган ва судланувчилар Мертжан Акча ва унинг отаси Коксал Акчани қурол билан отиб ташлаган. Қурол суд залига ногиронлар аравасига яшириб олиб кирилгани тахмин қилинмоқда.
Воқеада яраланган 2 нафар жандарм ходими шифохонага ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазири Камол Мемишўғли уларнинг соғлиғи оғирлигича қолаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиянинг Анқара, Истанбул, Мардин, Самсун ва Сакарья вилоятларида ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 47 нафар шахс қўлга олинганди.
Диёржон Қувондиқов
Live
БарчасиАкадемик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
12 Декабрь