Туркияда биткоиндан фойдаланиш тақиқланди
Олам
−
17 Апрель 2021
5151Туркия Марказий банки шу ой охиридан бошлаб тўловлар учун биткоиндан фойдаланишни тақиқлади. Шундан сўнг, криптовалюта арзонлаша бошлади, деб хабар бермоқда "MarketWatch".
Марказий банк ушбу ҳаракатга бир нечта сабабларни келтирган, жумладан крипто-активлар учун "назорат механизмлари"нинг йўқлиги.
Хабарда, шунингдек, криптовалюталар курси ҳаддан ташқари ўзгарувчанлиги ва криптовалюталар билан операцияларни қайтариб бўлмайдиган бўлишига қарамай, рақамли ҳамёнларни ўғирлаш ёки ноқонуний фойдаланиш мумкинлиги айтилган.
Банкнинг таъкидлашича, ушбу қарор крипто-активлардан тўловлар учун кўпроқ фойдаланиш фонида қабул қилинган.
Ҳафта бошида биткоин нархи рекордни янгилаб, 64 минг долларлик кўрсаткичдан ошиб кетганди.
Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади.