Биткоин нархи тарихий максимумини янгилади 

Технология 3388
image
-

Биткоин криптовалютаси нархи савдолар пайтида ўзининг тарихий максимал даражасини янгилади. "Финам" порталининг маълумотларига кўра, криптовалюта 0,65 фоизга ўсган ва 64 минг долларга кўтарилган.  

Бунгача биткоиннинг нархи 62,5 минг долларгача кўтарилганди. 

Жорий йил 13 март куни биткоин 61 844 долларни ташкил қилиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткични ўрнатди. 

Шундан сўнг унинг нархи туша бошлади. Натижада, 25 март куни криптовалюта 50 427 долларгача тушди. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×