Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун ошди
Жамият
−
17:47 1505 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,94 сўмга ошди ва 11 994,10 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 26,95 сўмга кўтарилди, 13 420,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,5 сўмга пасайди ва 145,79 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 0,5 сўмга қимматлаб, 1797,46 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 100 сўмга ошиб, 1 млн 806 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 9 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 14 млн 831 минг 925 сўмга пасайди ва 896 млн 863 минг 344 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси