Туркияда автобус ағдарилди. Ўттиздан ортиқ одам жабрланди

Олам

image

Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида 35 киши жабрланди. Бу ҳақда "TRT Haber" маълум қилди.

Қайд этилишича, Диёрбакир шаҳрида автобус ағдарилиши оқибатида 35 нафар йўловчи тан жароҳати олган. Улардан учтаси оғир аҳволда. 

Ярадорлар тиқилиб қолган жойидан бригадалар томонидан олиб чиқилиб, шаҳарнинг турли шифохоналарига етказилган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус ён томонга ағдарилган.

Воқеа жойида қутқарувчилар, полиция, ўт ўчириш ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Мисрда автобус каналга қулаши оқибатида 20 киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг