Туркияда 5,6 магнитудали зилзила юз берди
Олам
−
20 Май 2585 1 дақиқа
Бугун, 20 май куни Туркиянинг Малатья вилоятида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Habertürk” хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 09:00 да Малатьянинг Батталгази туманида юз берган.
“Кучли зилзила бўлди. Биз унинг 4,4 км чуқурликда эканлигини билдик. Ҳозирча ҳеч қандай хабар олмадик. Биз уни жуда кучли ҳис қилдик”, деди Малатья шаҳар мэри Сами Эр.
Зилзила нафақат Малатьяда, балки Газиантеп, Элазиғ ва Адияман каби қўшни ҳудудларда ҳам сезилган. Ҳозирча қурбонлар ёки жиддий талафотлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) ҳамда Кандилли расадхонаси ҳудуддаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Мутахассислар эҳтимолий такрорий ер силкинишлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси