Туркияда 37 ёшли эркак 6 кишини отиб ташлади (видео)

Олам

image

Кеча, 18 май куни Туркиянинг Мерсин вилоятида 37 ёшли эркак ов қуроли билан одамларни отиб ташлади. Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Мерсин вилоятининг Чамлияйла туманида содир бўлган. Гумонланувчи эркак собиқ турмуш ўртоғи билан жанжаллашган ва унга ўзининг ов милтиғи билан ўқ узган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Шундан сўнг, гумонланувчи бошқа бир одамни ўлдиришни кўзлаб Тарсус туманига йўл олган. У ерда аввалдан низоси бўлган шахсга тегишли ресторанга бостириб кириб, бир нечта кишига қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида ресторан эгаси ва ходим оғир яраланган.

Бошқа бир маҳаллий манбаларга кўра, эркак ресторандан чиққандан кейин ҳам йўлда дуч келган одамларга қарата ўқ узган. Дастлабки терговда 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани ва яна 3 киши шифохонада вафот этгани ҳамда 8 нафар тинч аҳоли турли даражада жароҳатлангани аниқланган. Тергов ҳужжатларига кўра, гумонланувчи мунтазам гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳужум вақтида ҳам сархуш бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Баликесир вилоятидаги алкоголь дўконига қуролли ҳужум уюштирилиб, оқибатида ён томондаги ошхонада овқатланаётган Баликесир университети Ҳуқуқ факультети илмий ходими Семих Качмаз ҳам вафот этган эди.

Моҳина Қудратиллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Ҳужум ов қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг