Умид тугаганда, мўъжиза юз беради. Измирда 3 яшар қизалоқ зилзиладан 65 соат ўтиб, тирик қутқарилди (видео)

Олам

Туркияда кеча, 2 ноябрь куни Измирдаги зилзиладан 65 соат ўтиб, вайроналар остидан қизалоқ қутқариб олинди. Ҳодиса акс этган видео бутун дунёга тарқалди.

Эгей денгизидаги 6,6 балли зилзиладан 65 соат ўтиб, Байроқли туманида 3 ёшли Элиф Перинчек яраланган ҳолда кўп қаватли уй вайроналари остидан чиқариб олинган.

Қизалоқнинг қарийб 3 кундан кейин вайроналар остидан тирик қутқарлиши мўжиза дея баҳоланяпти. Туркия ОАВ бунга шундай тариф берган: "Умидлар тугаганда, мўжиза юз беради".

“Ҳаёт яна бир марта ғолиб бўлди. 65 соатдан сўнг орамизга қайтган 3 ёшли Элиф қизимиз ҳаётга яна “салом” деди. Қутқарувчиларга ташаккур”, деган Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа ҳолатга муносабат билдириб.

Эслатиб ўтамиз, 6,6 балли зилзиладан жиддий талафот кўрган Измирда ҳозиргача 100 киши вафот этди. Жабрланганлар сони 994 нафар.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг