Измир фожиаси. Қурбонлар сони 100 нафарга етди
Олам
−
03 Ноябрь 2020 4532 1 дақиқа
Туркияда содир бўлган зилзила 100 кишини ҳаётдан олиб кетди. Жароҳат олган 994 кишидан 847 кишига шифохоналардан уйларига жавоб берилди. 147 киши даволанишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Yenisafak” хабар бермоқда.
Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар ва офатлар агентлиги Измир зилзиласи қурбонлари сони 100 кишига етганлигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 30 октябрь куни содир бўлган 6,6 балли зилзиладан сўнг, жами 1464 та ер ости силкиниши қайд этилган, уларнинг 44 таси 4 баллдан юқори бўлган.
Измирда қидирув-қутқарув ишлари 17 бинонинг 12 тасида якунланди.
Аввалроқ, 2 ноябрь куни Измирда юз берган зилзила вақтида қулаб тушган бинолар қурилишига алоқадор тўққиз киши ҳибсга олингани, қурбонлар сони 91 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март