Туркияда зилзила қурбонлари 100 га яқинлашди. 9 киши ҳибсга олинди
Олам
−
02 Ноябрь 2020 14663 1 дақиқа
Бугун, 2 ноябрь куни Измирда Туркия ғарбида юз берган зилзила вақтида қулаб тушган бинолар қурилишига алоқадор тўққиз киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Уларни ҳибсга олишга Измир прокуратураси ордер берган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Измирдаги зилзила натижасида ҳалок бўлганлар 91 нафарга етди, жароҳатланганлар 994 нафарга.
Эслатиб ўтамиз, Эгей денгизидаги 6,7 балли зилзила энг кўп Измирга талафот етказди. Табиий офатдан Грециянинг Самос ороли ҳам зарар кўрди. Шунингдек, силкиниш Афина ва Истанбул шаҳарларида ҳам сезилди.
Live
Барчаси
Ўзбекистон шакар импортини чеклади
27 Октябрь