Туркияда ҳарбий ўқув самолёти қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг SF-260D ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Ҳалокат самолёт Туркиянинг марказий қисмидаги Кайсери шаҳридаги авиабазадан ўқув парвозини амалга оширгандан сўнг содир бўлган. Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум, қидирув-қутқарув ишлари бошланди.

 Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ўқув самолёти учувчилари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Кайсери прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлаганини маълум қилди.

 SF-260D итальян енгил самолёти бўлиб, ўқув парвозлари учун мўлжалланган. Унинг ишлаб чиқарилиши 1960 йилларда бошланган ва 2017 йилгача давом этган. SF-260D Туркияда лицензия асосида йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Албукерке Санпорт халқаро аэропорти яқинида F-35 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Мудофаа вазирлиги ҳарбий ўқув самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг