Туркияда ҳакамни урган президент футболдан умрбод четлатилди
Спорт
−
15 Декабрь 2023
6835Футбол бўйича Туркия Суперлигаси доирасидаги “Анқарагужу”-“Ризеспор” ўйинидан сўнг ҳакам Ҳалил Мелерга қилинган шафқатсиз ҳужумдан сўнг, “Анқарагужу” президенти Фарук Кожа Туркия футбол ассоциацияси томонидан умрбод дисквалификасия қилинди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилди.
Манбага кўра, Кожага 5 йилга ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, жазо муддати 3 йилдан ортиқлиги туфайли эса ҳуқуқлардан доимий маҳрум қилиш жазоси берилган. Юз берган ҳолат учун Анқарагужу клуби 200 минг евро атрофида жарима тўлаши керак ва клубнинг кейинги бешта уй учрашувига томошабинлар киритилмайди.
Қайд этилишича, клубнинг бошқа мутасаддиларига жарима ва огоҳлантириш жазолари қўлланилган. Кожа беш йиллик тақиқ олди. Ассоциация қоидаларига кўра, уч йилдан ортиқ ўйинда қатнашишни тақиқлаш доимий бўлиб қолади.
12 декабрь куни куни кечқурун Кожа истеъфога чиқди.
Воқеа туфайли лиганинг барча ўйинлари 19 декабрга қадар тўхтатилади. Бу воқеа Туркиядан ташқарида ҳам норозилик уйғотди. Собиқ италиялик машҳур ҳакам Перлуиджи Коллина ва FIFA президенти Жанни Инфантино ҳолатни кескин қоралади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь