Туркияда ҳакамни урган клуб президенти қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Спорт

image

Туркиянинг “Анқаргужу” клуби собиқ президенти Фарук Кожа 2023 йил декабрь ойида ўйин вақтида футбол ҳакамига ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Ҳакам Ҳалил Мелер 2023 йил декабрида “Анқарагужу” ва “Ризеспор” ўртасидаги ўйинда калтакланган эди. Иш бўйича тўрт нафар айбланувчи турли муддатларга қамалган.

“Ризеспор” билан ўйинда (1:1) Кожа бир неча киши ҳамроҳлигида майдонга югуриб чиқиб, ҳакам Ҳалил Умут Мелерни калтаклаган. Ўшанда Мелер шифохонага ётқизилган. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. Туркия футбол федерацияси ушбу ҳужум туфайли чемпионатни маълум муддатга тўхтатди. Мелер ётган шифохонага Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари борган ва ҳатто Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унга қўнғироқ қилиб, тезроқ соғайиб кетишини тилаган.

Кожага 3 йил 7 ой 22 кунлик қамоқ жазоси берилди. Бундан ташқари унга ўлим билан таҳдид қилганлик ва “спортда зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунни бузганлик учун яна 6,5 ой ва 5 ой ҳам қўшилади, аммо охирги икки ҳукм ҳозирча кечиктирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Фарук Кожа Анқаргужу Ҳалил Мелер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг