Туркия янги денгиз ҳаво мудофаа тизимини синовдан ўтказди

Олам

image

Туркия ўзининг GÖKSUR номли миллий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жанговар шароитларда муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.

Қайд этилишича, синовлар Қора денгиз бўйидаги Синоп шаҳрида бўлиб ўтган. Машғулотлар Туркия тизимининг “амалий самарадорлиги ва технологик етуклигини” исботлаган. ASELSAN мудофаа компаниясига кўра, бу Туркияда тўлиқ ишлаб чиқилган ракета билан денгиз нишонини илк бор муваффақиятли йўқ қилиш ҳисобланади.

GÖKSUR IIR ракетаcи замонавий инфрақизил нишонга олувчи мослама билан жиҳозланган ва 11 километрдан ортиқ масофадаги нишонни йўқ қилган.

У ASELSAN компанияси томонидан ишлаб чиқилган GÖKSUR 100-N вертикал ишга тушириш тизимидан (VLS) учирилган. Парвознинг ўрта босқичида ракетани GÜDÜ маълумот узатиш канали орқали бошқариш амалга оширилган. Якуний босқичда эса ракета мустақил равишда нишонни аниқлаб, кузатиб борган ва бевосита уриб йўқ қилган.

GÖKSUR тизими ASELSAN ва TÜBİTAK SAGE қўллаб-қувватлаши билан ишлаб чиқилган. У ерусти платформаларини самарали ҳимоя қилишга мўлжалланган ва денгиз устида учадиган кемага қарши ҳамда қанотли ракеталардан ҳимоя қилиш, дронлар ва жанговар самолётларни йўқ қилиш каби вазифаларни бажара олади.

GÖKSUR тизимига илғор қидирув, автоном йўналтириш ва вертикал ҳимоя технологиялари интеграция қилинган. Бу “Туркия ҳарбий-денгиз платформаларининг бардошлилигини ошириш ва уларнинг кўп поғонали мудофаа тизимини кенгайтириш” мақсадига қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея учувчисиз учиш аппаратлари уюшмаси илмий-тадқиқот институтлари ва корхоналарида ишлаб чиқилган дронларни синовдан ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия денгиз ҳаво мудофаа тизими ASELSAN GÖKSUR IIR GÜDÜ VLS TÜBİTAK SAGE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг