Туркия ва Суриядаги зилзилалар: Омон қолиш бахтига муяссар бўлган болалар ҳикоялари (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия ва Сурия чегарасидаги Ғозиантеп вилоятида кетма-кет зилзила содир бўлди. Зилзила сўнгги 100 йил ичида энг кучли ва ҳалокатлиларидан бирига айланди.

Ҳозирда Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 14 мингдан ошди. Сурияда эса 3000 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Зилзилада қутқарилганлар орасида юзлаб болалар ҳам бор, уларнинг кўпчилиги бир неча кун вайроналар остида қолган.

Вайроналар остида туғилган чақалоқ

Сурияда ҳомиладор аёл зилзила оқибатида қулаган бино вайроналари остида қолиб, болани дунёга келтирган. Аммо унинг ўзи вафот этган.

“Биз қазиш пайтида бир овоз эшитдик. Биз киндиги онасига боғланган болани топдик, кесиб олдик ва амакиваччам болани шифохонага олиб кетди”, дейди қизнинг қариндоши Халил ал-Сувадий.

Хабар қилинишича, бола шифохонага оғир гипотермия билан олиб келинган – митти қизчанинг пешонаси ва бармоқлари совуқдан кўкариб кетган, шунингдек, унинг бутун танасида бир нечта кўкаришлар ва жароҳатлар бўлган. Бироқ унинг аҳволи барқарор. Унинг бутун оиласи, етти киши – онаси, отаси ва уларнинг болалари вафот этган.

72 соат вайронада қолган 5 ёшли қизча

Ҳатайда 5 ёшли Ҳазал Гунер 72 соатдан кейин вайроналар остидан қутқарилди. "Мен сув ичмайман, ҳали кўрикдан ўтмаганман" дейди Ҳазал қутқарувчиларнинг ундан сув ​​хоҳлашини сўраганда.

Укасини 17 соат давомида ҳимоя қилган қизалоқ

Ижтимоий тармоқларда 7 ёшли суриялик қиз зилзиладан сўнг вайроналар остида укасини ҳимоя қилаётгани акс этган видео тарқалди. Қизалоқ ушбу фалокат ичида 17 соат давомида укаси билан бирга жон сақлади.

“Мени бу ердан олиб кетинглар, мен сиз айтган ҳамма нарсани қиламан. Мен сизнинг хизматкорингиз бўламан”, деб шивирлаган қиз вайроналар остида қолган ҳолда қутқарувчиларга.

53 соат вайроналар остида қолган бир ёшли бола

8 февраль куни Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида қулаган беш қаватли бино вайроналари остида 53 соат қолган бир ёшли бола тирик ҳолда топилди. Қутқарувчилар ва кўнгиллилар вайроналар остида икки кун овқат ва сувсиз қолган боланинг ҳамон нафас олаётганини мўъжиза деб атади.

Бола шифохонага ётқизилган. Унинг ота-онаси қаерда экани ва уларнинг тириклиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.


 


Мақола муаллифи

Теглар

болалар Туркиядаги зилзилалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг