Туркия ва Саудия ҳам фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирмоқда

Олам

image

Туркия ва Саудия Арабистони ўз фуқароларини минтақадаги вазият ёмонлашгани сабабли Ливанни тарк этишга ва зарурат бўлмаса, бу давлатга бормасликка чақирди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги ва Саудиянинг Ливандаги элчихонасининг тегишли баёнотлари эълон қилинди.

“Фуқароларимизга Ливанга саёҳат қилишдан сақланишни тавсия қиламиз: Набатия, Жанубий Ливан, Бекаа ва Баалmбек-Гермелm вилоятларига кераксиз ташриф буюрмаслик, Ливанда бўлиши шарт бўлмаганлар эса тижорат рейслари вақтида уни тарк этишлари керак", дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

“Саудия Арабистони элчихонаси Ливан жанубидаги воқеаларни диққат билан кузатиб боради ва барча фуқароларни Ливан ҳудудини зудлик билан тарк этишга ва саёҳат тақиқига риоя қилишга чақиради”, дейилади Саудия дипломатик миссияси Х’да эълон қилинган баёнотда.

Шунингдек, Буюк Британия Ливандаги элчихонаси ходимларининг оила аъзоларини Яқин Шарқдан чиқариб юборди. 

“Британиянинг Байрутдаги элчихонасида ишловчи амалдорларнинг оилалари минтақадан вақтинча олиб ташланди. Элчихона ўзининг асосий ишларини, жумладан, Британия фуқароларига хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Британия фуқаролари ҳозир Ливанни тарк этишлари керак”, дейилади Британия ТИВ хабарида.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Лондон элчихона фаолияти ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун Ливанга қўшимча дипломатик ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни юборган. Бундан ташқари, RFA Cardigan Bay десант кемаси ва HMS Duncan эсминеци Ўртаер денгизининг шарқий қисмида жойлашган ва Қироллик ҳаво кучлари транспорт вертолётларини кутиш ҳолатида ушлаб турибди.

Маълумот учун, 30 июль куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Байрутнинг жанубий чеккасига тўртта ракета учирди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳужумдан мақсад “Ҳизбуллоҳ”нинг тезкор штаб-квартирасини бошқарган ҳарбий раҳбари Фуад Шукрни йўқ қилиш эди. “Al Hadath” телеканалига кўра, у олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливан пойтахти Байрутдаги Швеция элчихонаси вақтинча ёпилиши хабар қилинганди. 1 август куни Қирғизистон ҳукумати ҳам Исроил ва Ливандаги вазият ёмонлашгани сабабли ўз фуқароларига вақтинчалик бу давлатларга саёҳат қилмасликни тавсия қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Саудия Арабистони Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг