Қирғизистонликларга Исроил ва Ливанга бормаслик тавсия этилди
Олам
−
01 Август
2316Бугун, 1 август куни Қирғизистон ҳукумати Исроил ва Ливандаги вазият ёмонлашгани сабабли ўз фуқароларига вақтинчалик бу давлатларга саёҳат қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани муносабати билан вазирлик Қирғизистон Республикаси фуқароларига Исроил ва Ливан Республикасига саёҳат қилмасликларини ва минтақадаги вазият барқарорлашгунга қадар ўз хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди ”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, зарур ҳолларда республика фуқаролари Қирғизистоннинг Яқин Шарқ мамлакатлари ва Туркиядаги элчихоналари ва консулликларидан ёрдам сўраши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши хабар қилинганди.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь