Туркия Ўзбекистонга ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини юборди
Жамият
−
21 Май 2020
5428Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олдириш аппаратини ёрдам сифатида юбормоқда. У Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 21 май куни Истанбулдан парвоз қилган махсус чартер рейси орқали Тошкентга етказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Туркия муҳандислари ишланмасини Ўзбекистон эҳтиёжлари учун беғараз асосда тақдим этилиши масаласини ишлаб чиқди.
Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро алоқалар бош бошқармаси раҳбари профессор Салим Қиличнинг қайд этишича, Туркиянинг ўзида ҳам ушбу қурилмаларга бўлган талабнинг тўлиқ қондирилмаганига қарамасдан, мамлакат биродар Ўзбекистонга зарур тиббий ускуналарни тақдим қилди.
“Ушбу сунъий нафас олдириш аппарати Туркиянинг “Arçelik”, “ASELSAN”, “Baykar Makine” ва “Biosys” каби йирик компаниялари муҳандислари томонидан яратилган.
Янги тиббий ускунанинг биринчи 100 таси Истанбулнинг Башакшеҳир туманидаги шаҳар шифохонасига топширилган. Уни оммавий тарзда ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш ишлари “Arçelik” фабрикасида ташкил этилди. Корхонада кунига 250 та ана шундай мосламани тайёрлаш йўлга қўйилди”, дейди Салим Қилич.
Олиб келинадиган тиббий ускуналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVID-19 коронавирусига қарши курашишда фойдаланиш учун топширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь