Туркия урушда ҳеч кимнинг тарафида бўлмайди – Эрдўған
Олам
−
23 Март 2023
7017Туркия ҳеч қандай ҳарбий тўқнашувларда тараф бўлмайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк ОАВларига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Халқга мурожаат қилмоқчиман, Туркия ҳарбий можароларда осон ва оддийгина тараф бўлмайди. Туркия ҳар доим тинчлик тарафдори бўлади, уни ҳимоя қилади, глобал тинчликни мустаҳкамлаш учун қадамлар ташлайди. Аслида, Россия-Украина можаросида бизнинг вазифамиз айнан шундан иборат", дейди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, айни пайтда Туркия ўзи учун зарур бўлган барча қуролларни ишлаб чиқармоқда ва эҳтимолий ҳарбий можаро юзага келган тақдирда ўзини тўлиқ таъминлаши мумкин.
"Мен шунчаки самолёт ва танклар ҳақида гапирмаяпман. Ўқ-дорилар. Туркия ҳозирда барча турдаги ўқ-дориларни ишлаб чиқаради. Аммо авваллари биз уларни қўлга киритиш учун остонадан ўтишимиз керак эди. Худо кўрсатмасин, албатта, лекин уруш бўлса, ҳеч кимга қарам бўлмаймиз", дейди Президент.
Туркия Украинадаги можарода бетараф қолишга ҳаракат қилмоқда ва вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун Москва ва Киев ўртасида воситачилик қилиш чораларини кўрмоқда. Бундан ташқари, Анқара Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Россияга қарши кенг кўламли санкцияларига ҳали қўшилмаган. Туркия раҳбарияти аввалроқ санкциялар тўғрисидаги қарор БМТ Хавфсизлик кенгашидан келган тақдирдагина чекловчи чораларга қўшилиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь