Туркия Украинанинг Россияга қарши курашини қадрлайди – Эрдўған Россия кемалари учун бўғозни ёпиш ҳақида
Олам
−
01 Март 2022
16250Туркия, бўғозларда кемалар ҳаракати билан боғлиқ Монтрё конвенцияси томонидан берилган ваколатлардан Россия ва Украина ўртасидаги инқирознинг янада кучайишига йўл қўймайдиган тарзда фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Анқара минтақада “тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича кўп қиррали дипломатик ташаббусларни” давом эттирмоқда.
Президент Эрдўған, шунингдек, Туркия Россиянинг Украинага бостириб киришини қабул қилиб бўлмас деб билишини ва Украина раҳбарияти ва халқи олиб бораётган курашни қадрлашини таъкидлаган.
Давлат раҳбари бугунги кунга қадар 5 минг нафар турк фуқароси Украина ҳудудини тарк этиб, ўз ватанига қайтгани ва бошқа мамлакатларга кўчиб ўтганини айтган.
“Мавжуд сўровларга мувофиқ эвакуация жараёнларини давом эттирамиз”, дея қўшимча қилган Президент.
У мавжуд вазиятга изоҳ берар экан, “Ўлкамиз охирги пайтларда дуч келган барча қийинчиликлар каби Қора денгиз шимолидаги инқирозни ҳам енгиб ўтишимизга ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак”, деб таъкидлаган.
Шунингдек, давлат раҳбари, ўз нутқида Туркия миллий манфаатларидан воз кечмаслигини, шу билан бирга минтақавий ва глобал мувозанатни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигини қайд этган.
Президент сўзи якунида Анқара ўзи аъзо бўлган институтлар ва иттифоқлар, биринчи навбатда, БМТ, НАТО ва Европа Иттифоқи доирасидаги мажбуриятларини доимо сўзсиз бажариб келганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 февраль куни расмий Анқара Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини уруш деб атади ҳамда Босфор ва Дарданел бўғозлари бўйича Монтрё конвенциясининг тегишли қоидаларига мурожаат қилишини маълум қилди.
Монтрö конвенцияси
Маълумот учун, Монтрö конвенцияси Швейцариянинг Монтрö шаҳрида 1936 йил 22 июнь – 21 июлда бўлиб ўтган Қора денгиз бўғозлари режими бўйича конференцияда қабул қилинган Босфор ва Дарданел бўғозлари устидан Қора денгиздан Ўрта эр денгизигача бўлган Туркия суверенитетини тиклаган конвенциядир.
Ушбу конвенция конвенцияси барча мамлакатларнинг савдо кемалари учун тинч ва уруш даврида бўғозлардан ўтиш эркинлигини сақлаб қолади. Бироқ, конвенция Қора денгиз ва Қора денгизга тегишли бўлмаган давлатлар флотлари учун ҳарбий кемаларнинг ўтиши учун бошқа режимни белгилайди. Туркия ҳукуматини олдиндан огоҳлантирган ҳолда, Қора денгиз давлатлари тинчлик даврида исталган синфдаги ҳарбий кемаларини бўғозлардан ўтказишлари мумкин.
Қора денгизга тегишли бўлмаган кучларнинг ҳарбий кемалари учун синф (фақат кичик сирт кемалари ўтади) ва тоннаж бўйича жиддий чекловлар жорий этилган.
Қора денгизга тегишли бўлмаган давлатларнинг Қора денгиздаги ҳарбий кемаларининг умумий тоннажи 21 кундан ортиқ бўлмаган ҳолда 30 минг тоннадан (Қора денгиз мамлакатлари денгиз кучлари кўпайган тақдирда бу максимал миқдорни 45 минг тоннагача ошириш имконияти билан) ошмаслиги керак.
Конвенцияга кўра, Туркия урушда иштирок этган тақдирда, шунингдек, агар Туркия ўзини бевосита уруш таҳдиди остида деб ҳисобласа, ҳар қандай ҳарбий кемаларнинг бўғозлардан ўтишига рухсат бериш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. Конвенция 29 та модда, 4 та илова ва битта протоколдан иборат. 2-7-моддалар савдо кемаларининг ўтиши билан боғлиқ. 8-22-моддалар ҳарбий кемаларнинг ўтиши билан боғлиқ. Ўтиш ва сузиш эркинлигининг асосий принципи 1 ва 2-моддаларда баён этилган.
1-моддада шундай дейилган:
“Аҳдлашувчи Олий Томонлар бўғозларда денгиз орқали ўтиш ва сузиш эркинлиги принципини тан оладилар ва тасдиқлайдилар”.
2-моддада шундай дейилган:
“Тинчлик даврида савдо кемалари ҳар қандай турдаги юклар билан ҳар қандай байроқ остида туну-кун бўғозларда тўлиқ ўтиш ва сузиш эркинлигидан фойдаланадилар”.
Халқаро бўғозлар комиссияси тугатилиб, Туркиянинг бўғозларда ҳарбий назоратини тўлиқ тиклаш ва Дарданел бўғозини қайта тақсимлаш имконини берди. Туркия уруш пайтида ёки тажовуз таҳдиди остида бўлган барча хорижий ҳарбий кемалар учун бўғозларни ёпиш ҳуқуқига эга эди. Шунингдек, Туркия билан урушаётган мамлакатларга тегишли савдо кемаларининг транзитини рад этишга рухсат берилди. Конвенция Лозанна конвенциясида кўзда тутилган бўғозлар бўйича халқаро комиссияни унинг функцияларини Туркия ҳукуматига топшириш билан тугатди.
LiveБарчаси