Туркия Украина учун Россия билан урушмайди – “Bloomberg”
Олам
−
11 Декабрь 2021
7220Туркия Россия ва Украина иштирокида ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда Киев томонида Москва билан зиддиятга киришишдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда “Bloomberg” исми ошкор этилмаган Туркия расмийсига таяниб хабар берган.
Таъкидланишича, Анқара НАТО аъзоси ҳисобланиши ва Украина томони билан Bayraktar TB2 дронларини сотиш борасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтирганига қарамай бу урушга кирмайди.
“Туркия Украинадаги қадамларини Вашингтон билан мувофиқлаштирмайди, балки ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун мустақил ҳаракат қилади”, дейилган манбада.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Туркиянинг Россияга ҳарбий жиҳатдан қаршилик кўрсатишни истамаслиги Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг “маневр қилиш” билан ажралиб турадиган ташқи сиёсатини акс эттиради.
Маълумот ўрнида, Россия Ғарб ва Украинанинг “тажовузкор ҳаракатлар” ҳақидаги айбловларини қайта-қайта рад этиб, ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган. Москва “Россия агрессияси” ҳақидаги баёнотлар Россия чегаралари яқинида кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, агар Россия Украинага бостириб кирса, Вашингтон Москвага қарши кенг миқёсли иқтисодий санкциялар жорий этишга тайёр экани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси