Туркия томони Демирал иши бўйича апелляция берди
Спорт
−
05 июл 2024 7597 1 дақиқа
Туркия футбол федерацияси (ТФФ) терма жамоа ҳимоячиси Мериҳ Демиралнинг Австрия билан ўйинда кўрсатган ишораси учун футболчини Евро-2024'нинг иккита ўйинига дисквалификация қилиш қарори устидан апелляция берди. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунчуоглу Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, турк томони футболчини ҳимоя қилиш учун UEFA'га онлайн ариза топширган. Апелляция 24 соат ичида кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.
Қайд этиш жоиз, ҳолат Евро-2024 1/8 финали доирасидаги Австрия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:2) вақтида юз берганди. Ўша ўйинда Демирал дубль қайд этди. Футболчи голни нишонлаш чоғида турк миллатчиларининг ишорасини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия терма жамоаси ходимлари Евро-2024 чорак финалига чиққани шарафига миллий терма жамоа футболчилари ҳамда ходимлари учун 300 дона кабоб буюртма қилгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр