Туркия Ташқи ишлар вазири Тошкентдаги конференция олдидан Фарғонада бўлади

Жамият

image

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли эртага, 14 июль куни Фарғонага келади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келаётган Туркия Ташқи ишлар вазири ўз сафарини Фарғонадан бошлайди. 

“Чавушўғли 14 июль куни Истанбулдан Фарғонага учиб келади. Кун давомида Туркия Ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Қўштепа туманидаги қовунчилик далалари, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича,  Мавлуд Чавушўғли ўша куни кечқурун Фарғонага ташрифини якунлаб, халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июль кунлари мамлакат пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган конференцияда камида 600 дан ортиқ меҳмон иштирок этади. 

Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеф Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ташриф Мавлуд Чавушўғли

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг