Туркия Сурия ва Ироқда 184 террорчини зарарсизлантирди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
3099Турк Қуролли кучлари Сурия ва Ироқда олиб борган “Панжали қилич” амалиётида икки кун давомида 184 нафар террористни зарарсизлантирди. Бу ҳақда кеча, 21 ноябрь куни Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.
"Панжали қилич” операцияси бошланганидан буён 184 нафар террорист самолётлар ва қуруқликдаги отишма ёрдами билан йўқ қилинди. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бу кўрсаткич ошади. Сўнгги террорчи йўқ қилинмагунча курашимиз давом этади", дейди у.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Панжали қилич” операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар Курдистон ишчилар партиси (КИП) ва унинг Суриядаги бўлинмаси Туркияда тақиқланган “Халқ мудофаа кучлари”нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.
Туркия матбуотига кўра, Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари Туркия билан чегарадош шаҳарлар Сурия томонидан ўққа тутилиши ортидан 21 ноябрь куни Сурия ҳудудларига зарба беришни давом эттирган.