Туркия соҳилларида Россия юк кемаси чўкиб кетди
Олам
−
17 Январь 2021
9100Россия байроғи остида ҳаракатланувчи “Арвин” юк кемаси Қора денгизда Туркиянинг Бартин провинцияси соҳилларида чўкиб кетди.
Кемада тахминан 15 нафар экипаж аъзоси бўлган. Кемада 3 та қутқарув қайиғи бўлган. Вилоят губернатори Синан Гунерга кўра, ҳозирда уларни қутқариш ишлари олиб бориляпти.
Губернатор қидирув-қутқаруви ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийинлашаётганини айтган.
“Интерфакс” агентлиги маълумотига кўра, кема экипажининг барча аъзоси тирик қолган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023