Туркия шимоли-ғарбида яна кучли зилзила содир бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 16 март куни Туркия шимоли-ғарбидаги Болу вилоятида 4,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. 

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) зилзила маҳаллий вақт билан соат 13:55 да қайд этилганини маълум қилди. 

Зилзила эпимаркази Болу шаҳрида, ўчоғи 8,13 км чуқурликда бўлган. Зилзила Анқара, Истанбул ва Дузжеда ҳам сезилган. 

Зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар, жароҳатланган ва қурбон бўлганлар йўқлиги айтилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 48 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила Туркияда зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг