Туркия разведкаси Сурия шимолида аёл террорчини қўлга олди
Олам
−
17 Май 2023
5310Туркия махсус хизматлари PKK (Курдистон ишчилар партияси) ва YPG (Халқ ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўлинмалари) террорчиларининг Сурия қаноти жангариларини Айн ал-Араб (Кобани) ҳудудида “молиялаштириш” учун масъул бўлган террорчи Туба Каракўчни зарарсизлантирди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош ахборот агентлиги “Анадолу” хабар берди.
Анқара хавфсизлик хизматларидаги манбаларга кўра, террорчи 2013 йилдан буён Зин Кобани/Жуби Эгид/Сорхвин чақирув белгиси остида Туркия, Ироқ ва Сурияда террорчилик фаолиятида иштирок этган.
Қоракўч террорчилар эҳтиёжлари учун маблағ етказиб бериш учун Суриядан Ироққа тез-тез сафар қилган.
Маълум қилинишча, турк разведкаси Қоракўчнинг манзилини аниқлашга ва аниқ зарба билан террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Террорчини зарарсизлантириш операцияси Кобанидаги Сиррин (Айн Исо) ҳудудида ўтказилган.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған PKK жангарилари Туркияда илк бор қонли жиноят содир этган 1984 йилдан буён ва 2020 йилнинг мартигача Туркия хавфсизлик кучларининг 7500 нафар ходими ва 6800 нафар тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлида ҳалок бўлганини билдирган.
АҚШ ва Европа Иттифоқи PKK’ни террор ташкилоти рўйхатига киритган.
Анқаранинг вазиятни ҳал қилиш йўлларини топишга уринишларига қарамай, PKK террор ташкилоти 2015 йил июль ойидан бери қуролли ҳужумларни қайта бошлаган.