Туркия парламенти келаси ҳафтаёқ Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини тасдиқлаши мумкин

Олам

image

Туркия Буюк Миллат Мажлиси Швециянинг НАТОга аъзолик аризасини келаси ҳафта охиригача ратификация қилиши мумкин. Бу ҳақда “CNN Türk” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Швециянинг аризаси аввало Туркия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси томонидан қабул қилиниши керак. Кейин эса у парламент Бош Ассамблеясига ўтказилади. Шундан сўнг Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан имзоланади ва жараён якунига етади. 

Кеча, 10 июль куни Туркия етакчиси Стокгольмнинг НАТОга кириш истиқоболини Анқаранинг Европа Иттифоқига қўшилиши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш билан боғлаган ва бу ҳолат Европа етакчилари томонидан шантаж, дея баҳоланганди.

Кейинроқ НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Эрдўған билан Швецияни альянсга қабул қилиш тўғрисидаги баёнотни ратификация қилиш учун парламентга имкон қадар тезроқ тақдим этиш юзасидан келишиб олганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, расмий Анқара узоқ ватқдан буён Швецияда Туркияда тақиқланган курд террорчи ташкилотлари паноҳ топгани даъвоси билан, шунингдек, ушбу мамлакатда Қуръон ва Туркия байроғининг ёқилиши, Эрдўғанга қарши радикал акциялар сабаб унинг НАТОга аъзо бўлишига қарши бўлиб келади. Шу сабабли Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш учун бир вақтда ариза топширган Финляндия жорий йилнинг апрель ойидаёқ унга аъзо бўлгани ҳолда, Швециянинг истаги ҳалигача қаноатлантирилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг