Туркия мусулмон дунёсини Исроил билан дипломатик алоқаларни узишга чақирмоқда

Олам

image

Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарорлар жамоавий характерга эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан "Al Jazeera" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз Исроил билан муносабатларни узиш ҳақида ўйлаб кўрдик, бироқ бу бошқа мусулмон давлатлари иштирокидаги жамовий қарор бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Вашингтоннинг Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва доимий сулҳни қабул қилмаслигига қўшилмаймиз”, дейди у.

Шунингдек, Хоқон Американинг Исроилни қўллаши террористик ҳуружлар билан давом этса, бу глобал инқирозни келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган.

“Агар АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши давомли қотилликлар ва портлашлар билан давом этса, бу глобал инқирозни келтириб чиқаради. Биз Ғазо секторидаги урушдан кейинги вазият ҳақида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмагунча гапиришдан бош тортамиз”, деб сўзини якунлайди Туркия Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўтган ойида Боливия Исроил билан барча дипломатик алоқаларни узган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг