Туркия Муҳаммад (с.а.в.)нинг мазах қилинишини қоралаб, Президент Макронга эътироз билдирди
Олам
−
03 Сентябрь 2020
22517Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри 2015 йил январь ойида таҳририятга қилинган ҳужумга сабаб бўлган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини жорий йилнинг 2 сентябрдаги нашрида қайтадан чоп этгани ҳақида хабар берган эдик.
Расмий Анқара муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси француз журналида "Charlie Hebdo" журналида қайта чоп этилишини кескин қоралайди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳами Аксой баёнот берди.
Туркиялик дипломатнинг сўзларига кўра, диндорларга нисбатан ҳурматсизлик ва мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилишнинг матбуот ва сўз эркинлиги тушунчаси билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Франция расмийлари ва шахсан президент Эммануэль Макроннинг Исломга қарши нашрларни оқлашга уринишлари қабул қилинмаслигини билдирди.
“Ҳар қайси вазиятда ўзини демократия ва эркиник курашчилари сифатида кўрсатувчи давлатлар ксенофобия ва исломофобияни эътиборсиз қолдириши Европада, хусусан, Францияда фашистлар ва ирқчиларнинг янги авлоди манфаатига хизмат қилишини тушунишлари керак. Дунёда ва Европада тинчлик ва тотувликда яшайдиган миллионлаб мусулмонларни четлатишга уриниш носоғлом муҳитнинг белгисидир. Бундай ҳаракатлар жамият бирлиги, турли маданият ва динлар вакилларининг тинч-тотув яшашига зарба беради. Ўзи билмаган ҳолда исломофобияни қўллаб-қувватлайдиганлар ўзларининг жамиятларига зарар етказадилар”, дейди Аксой.
Дипломат Европадаги сиёсатчилар ва Туркиянинг дўстларини диндорларнинг ҳис-туйғуларига қарши кучайиб бораётган ҳужумларга қарши аниқ позиция олишга чақирди.
Ўзи нима бўлганди?
Бундан 5 йил аввал "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиб чиққани учун, таҳририят террорчилик ҳаракати нишонига айланган эди. Унда 12 киши қурбон бўлди.
Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган. Судланувчилар эса, икки нафар ҳужумчига қуролли ҳаракатни амалга оширишда кўмак берганликда айбланмоқда. Уларнинг уч нафари сиртдан судланади.
2015 йил 7 январда ака-ука Саид ва Шериф Куашилар Париждаги "Charlie Hebdo" офисига қарата ўт очишди. У ерда ўн икки киши, жумладан саккиз журналист ва рассом ўлдирилган. Ака-укалар 9 январь куни топилган ва ўлдирилган. Шу куни уларнинг шериги Амед Кулибали ўлдирилди, у 7 январь куни Париждаги дўконда гаровга олинган. Ҳужумлар учун жавобгарликни "Ал-Қоида" ва ИШИД ўз зиммасига олган.
Кеча, 2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланди. Унда 14 гумондор ҳозир бўлди. Хабарларга кўра, суд тингловчи 10 ноябрга қадар давом этади.
Бу сўнгги уч йил ичида Франция ҳудудида содир этилган теракт юзасидан бўлиб ўтаётган илк маҳкама жараёни бўлади.
"Charlie Hebdo” журналида муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси чоп этилиши мусулмон мамлакатларнинг Францияга қарши эътирозига сабаб бўлиб, зиддиятларни оширмоқда.
LiveБарчаси