Туркия меҳмонхоналарида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилмайди

Олам

image

Туркия меҳмонхоналарида Янги йил байрами кунлари оммавий кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берилган. 

Тақиқ тадбирлардан ташқари, меҳмонхоналар ҳудудидаги ҳар қандай промоакциялар ва реклама кампанияларига ҳам тегишли. 

Қайд этилишича, тақиқ жорий йилнинг 31 декабрь куни соат 21:00 дан кучга киради ва келгуси йилнинг 4 январь куни соат 5:00 га қадар амалда бўлади.

Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, ушбу давр мобайнида меҳмонхона маъмурияти назоратни кучайтиради.

Қайд этилишича, мамлакат Ички ишлар вазирлиги Туркиянинг барча вилоятлари раҳбариятига циркуляр юборган. Қоидаларни бузганлар Республика Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилади.

Маълумот учун, Туркияда коронавирусга чалинганлар 2,04 млндан ошган. 18 минг 351 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг