Туркия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (видео)
Спорт
−
09 Февраль
10185Туркиянинг “Сивасспор” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоев билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Мавсумий танаффусда трансфер ҳаракатларини давом эттирган “Сивасспор” 29 ёшли чап қанот ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев билан келишувга эришди”, дейилади клуб хабарида.
Турғунбоев янги клубида 90-рақам остида тўп тепади.
Маълумот учун, Азиз Турғунбоев 1994 йилнинг 1 октябрда Наманганнинг Поп туманида туғилган. Катта футболга илк қадамни маҳаллий “Навбаҳор”да ташлаган. 2021 йилда у “Пахтакор”га ўтган.
Фаолияти давомида 218 та учрашувда қатнашиб, 44 та гол уриб, 16 та голли узатмани амалга оширган. У Ўзбекистон терма жамоаси либосида 30 марта майдонга тушган.
LiveБарчаси