Туркия “хорижий агентлар” ҳақида қонун қабул қилиши мумкин – “Bloomberg”
Олам
−
01 Ноябрь
1957Туркия ҳукумати яқин орада қабул қилиниши режалаштирилган хорижий таъсирга қарши курашиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда ўз қўлига тушган ҳужжат лойиҳасига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Унга кўра, қонун “давлат хавфсизлиги ёки унинг ички ва ташқи сиёсий манфаатлари”га қарши бошқа давлат ёки хорижий ташкилотнинг таъсири ёки буйруғи билан ишлаётганларга қарши курашишга қаратилган бўлади. Қонунни бузганлик учун етти йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
“Bloomberg”нинг ёзишича, бундай қадам гўёки норозиликни бостириш учун қўлланилиши мумкин, бу эса айрим ижтимоий гуруҳлар ва ташкилотларда хавотир уйғотмоқда.
Маълумот учун, худди шундай “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун Грузия парламенти томонидан 14 май куни қабул қилинган эди. Бу воқеа Европа Иттифоқи ва АҚШнинг кескин баёнотларига сабаб бўлди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун қабул қилинса, реестрда рўйхатдан ўтмасликларини қайта-қайта таъкидлаган, чунки улар хорижий давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар деб аташни адолатдан эмас, деб ҳисоблайдилар.
Грузия расмийлари қонун фақат молиявий шаффофлик учун зарур, хориждан молиялаштириш эса чет эл манфаатларини илгари суриш демакдир, деб туриб олди.
Қайд этиш жоиз, шу каби қонун Россияда ҳам бор.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь