Туркия Қораденгиз бўғозларидан кемалар ўтиши учун тўловни оширади
Олам
−
05 Июнь 2023
4640Туркия 1 июлдан Босфор ва Дарданел бўғозларининг Қора денгиз бўғозлари орқали кемалар ўтиши учун тўловни 8,83 фоизга – бир тоннаси учун 4,42 долларгача оширади. Бу ҳақда “Айдинлик” нашри мамлакатнинг Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳузуридаги Денгизчилик бош бошқармаси қарорига таяниб, хабар берди.
Ушбу чора ғазнага қўшимча 900 миллион доллар олиб келиши кутилмоқда. Миқдор 1936 йилда бўғозларда навигацияни тартибга солувчи Монтрё конвенцияси имзолангандан бери олтин франк асосида ҳисобланади. Йиғимлардан тушган маблағлар тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш, шунингдек, маёқларнинг ишлашини таъминлашга сарфланади.
Бундан ташқари, олтин франки бундан буён қатъийлаштирилмаслиги ва Транспорт ва инфратузилма вазирлиги томонидан ҳар йилнинг июнь ойи охирида – 1 июлдан бошлаб янгиланишига қарор қилинди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Туркия савдо кемаларининг Босфор ва Дарданел бўғозларидан ўтиш нархини беш баробарга оширган эди. Мамлакатнинг ўша вақтдаги Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 2022 йилнинг баҳорида Конвенцияга мувофиқ Анқара Россия ва Украина ҳарбий кемалари учун Босфор ва Дарданел бўғозларини ёпганини ва март ойидан буён бирорта ҳам ҳарбий кема Қора денгизга бўғоз орқали кирмаганини айтган эди.