Туркия қачон хориж вакциналарини сотиб олишни тўхтатади? Эрдўған жавоб берди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқмагунча, хориж вакциналарини сотиб олишда давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтган. 

"Бугунги кунга келиб, тахминан 11,5 миллион фуқароларимиз коронавирусга қарши эмланди", деган Эрдўған. 

Унга кўра, мамлакатда илгари киритилган чекловлар амалда бўлади. 

Президент фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва хавфсизлик қоидаларига эътиборсиз бўлмасликка чақирган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 2,89 миллионни ташкил қилмоқда. 2,72 млн бемор ушбу касалликни енгган, 29 минг 552 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made