Туркия Ироқ шимолида янги ҳарбий операция бошлади

Олам

image

Кеча, 24 апрель куни Туркия Қуролли кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчи партияси жангариларига қарши ҳарбий операция бошлади. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар хабар берди.

Асосан Метина пунктида ўтказилаётган ҳарбий операция Зап, Авашин, Басян, Кандил ва Гара ҳудудларида ҳам ўтказиляпти.

“Ироқ шимолидаги Метина ва Авашин-Басян туманларидаги Pençe-Şimşek ва Pençe-Yıldırım операциялари режа бўйича давом эттириляпти. Кандил туманида Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари 4 та нишонни йўқ қилди”, дейилади Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабарида.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, “Курдистон ишчи партияси” жангарилари 1984 йилдан то 2020 йилнинг мартигача бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириши натижасида 7500 турк хавфсизлик ходими ва 6800 тинч аҳоли ўлдирилган. 

АҚШ ва Эвропа Иттифоқи “Курдистон ишчи партияси”ни террористик ташкилотлар рўйхатига киритган. 

Анқара вазиятни ҳал қилиш йўлларини қидиришга уринишларига қарамай, “Курдистон ишчи партияси” террор ташкилоти 2015 йил июлидан бери яна қуролли ҳужумларни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ҳарбий операция Шимолий Ироқ

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг