Туркия фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёлларни депортация қилди

3-саҳифа

image

Фоҳишаликка мажбурланган 3 нафар ўзбекистонлик аёл Туркиядан депортация қилинди. Бу ҳақда “Turk haber” хабар берди.

Қайд этилишича, Туркиянинг Иғдир вилоятида Бош прокуратура тергови доирасида вилоят Полиция бошқармасининг қочоқлар ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими 3 ой давом этган суриштирув натижасида одам савдоси, фоҳишалик ва гиёҳванд моддаларга оид жиноятларга қарши кенг кўламли операция ўтказган.

Операция давомида чет эллик аёллар Иғдирдаги кўнгилочар муассасаларда ишлашга мажбурлангани, зўрлаб фоҳишаликка жалб қилингани ҳамда мамлакатда қолиш муддати тугаган чет элликларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берилгани аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жорий йилнинг 24 май куни 9 та кўнгилочар муассасада рейд уюштирган. Операция олдидан маълумотни ошкор қилган шахс билан бирга 12 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Операция давомида 3 нафар гумонланувчи озод этилган. Қолган 9 кишининг иши судга оширилиб, қамоққа олинган.

Шунингдек, операция давомида фоҳишаликка мажбурлангани аниқланган 25 нафар Озарбайжон, 78 нафар Эрон, 1 нафар Қирғизистон ва 3 нафар Ўзбекистон фуқароси – жами 107 нафар аёл депортация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистонга алдов йўли билан олиб келинган ва одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга қайтишига амалий ёрдам кўрсатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси Туркия Фоҳишалик Иғдир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг