Туркия Эрдўған-Путин учрашуви олдидан дон келишуви бўйича алоқаларни фаоллаштирмоқда

Олам

image

Туркия ва Россия Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасида ўтказилиши кутилаётган учрашув арафасида Анқара Украина, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан дон келишуви бўйича алоқаларни кучайтирди. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, ТАСС хабар берди.

"Туркия Украина, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ғалла келишуви бўйича кўп томонлама дипломатик алоқаларни кучайтирди. Ҳамкорлик Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Савдо вазирлиги орқали амалга оширилмоқда. Музокаралар арафасида Эрдўған ва Путин ўртасида ғалла ташаббусини амалга оширишда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар фаоллашди”, дейди манба.

Айни пайтда “Milliyet” газетаси Путиннинг Туркияга сафари “яқин кунларда” амалга ошишини даъво қилмоқда. Шу билан бирга, “A Haber” телеканали Россия етакчиси республикага келмаса, у ҳолда Эрдўған Россия Федерациясига ташриф буюришини таъкидлайди.

3 август куни Россия давлати раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Туркия Президентларининг учрашуви жойи ва аниқ санаси дипломатик каналлар орқали келишиб олинишини маълум қилди. 

“Учрашув жойи муҳокама қилинади, бу Туркия бўлиши шарт эмас”, деб таъкидлаган Песков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Россия томони Қора денгиздаги гуманитар йўлаклар орқали Украина ғалласини хавфсиз экспорт қилиш бўйича келишувни узайтирмаган ва буни Истанбул келишувининг иккинчи қисми бажарилмагани билан изоҳлаганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга дон йўлаги келишувини ёки унга ўхшаш лойиҳани уч томонлама шаклда давом эттириш таклифи билан расмий мактуб юборди. 2 август куни Россия ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот ўтказган ва эҳтимолий учрашувга тайёргарлик кўришга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Туркия Европа Иттифоқи Путин Эрдўған дон келишуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг