Туркий давлатлар раҳбарлари Самарқандда тўпланади

Олам

image

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда кеча, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида кечган телефон суҳбатида сўз борган. 

Мулоқотда 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилган.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган саммит Туркий давлатлар ташкилотининг илк йиғилиши сифатида тарихда қолади. Бунгача ташкилот Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи билан фаолият юритган. 

Ташкилотнинг сўнгги саммити 2021 йилнинг 13 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган эди. Ушбу саммитда ташкилот номи Туркий давлатлар ташкилоти дея қайта номланди. 

Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2019 йилнинг октябрь ойида аъзо бўлган. 

Айни вақтда ташкилотга Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон аъзо саналади. Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчи давлат мақомига эга. 

2021 йилда ўтган саммитда давлат раҳбарлари 10 дан ортиқ ҳужжат – саммитнинг якуний декларацияси, “Туркий дунё нигоҳи – 2040” дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорларни имзолаганлар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

777

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг