“Турк ҳаво йўллари”нинг номи ўзгаряпти

Олам

image

Туркиянинг миллий авиаташувчиси “Турк ҳаво йўллари” ўзининг инглиз тилидаги номини туркча – “Türkiye Havayollar”га ўзгартирмоқчи. Авиакопмания шу мақсадда Патент ва савдо белгилари идорасига мурожаат қилди. Бу ҳақда маҳаллий ТРТ телеканалида хабар берилди. 

Авиакомпания номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор кеча, 14 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған авиаташувчининг фюзеляжларида инглиз номи ўрнига туркча ёзувлар бўлишини эълон қилганидан кейин қабул қилинди. 

“Cumhuriyet” газетасининг эслатишича, 2017 йилда Турк ҳаво йўллари хусусийлаштириладиган компаниялар рўйхатидан чиқарилган ва авиаташувчининг 49,1% улуши миллий бойлик фондига ўтказилган. Жамғарма ҳужжатларида компания номи туркча – “Türkiye Havayollar” деб кўрсатилган. Худди шу ном ташувчининг 2015 йилдаги рўйхатга олиш ҳужжатларида ҳам кўрсатилган, деб ёзади газета. 

Туркиянинг энг йирик авиакомпанияси қарийб 100 йиллик тарихга эга ва 1933 йилда ички рейслар учун ташкил этилган. 1947 йилда Турк ҳаво йўлларининг биринчи мунтазам халқаро парвози амалга оширилди. Янги Истанбул аэропортида жойлашган авиакомпания 120 мамлакатдаги 220 та хорижий аэропортларга мунтазам рейсларни амалга оширади ва дунёдаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. 

1 июнь куни БМТ Туркиянинг расмий ҳужжатларда мамлакат номини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини қондирди. Энди турк тилининг фонетик меъёрларидан келиб чиқиб Türkiye деб ёзилади. Илгари Туркия номи халқаро ҳужжатларда инглиз тилидан келиб чиқиб, Turkey дея ёзилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Турк ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг