Турк ҳарбийлари Суриядан қандай шартларга кўра чиқиши маълум бўлди

Олам

image

Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Aкар AҚШ Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият туфайли Aнқарага ёрдам сифатида республикага (ЗРК) Patriot зенит-ракета тизимларини етказиб бериши мумкинлигини айтди.

"Қўшма Штатлар бизни Идлибда қўллаб-қувватлашини айтмоқда. У ерда Aмерика қўшинларининг пайдо бўлиши ҳақида гапирмаяпмиз. Бизга ЗРК Patriot ҳаво мудофааси ракета тизимлари шаклида ёрдам кўрсатилиши мумкин", деди у 21 февраль куни CNN Turk телеканалига берган интервюсида.

Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета тизимлари эксплуатация қилинишини айтган. "Биз ўйин қоидаларига принциплар асосида ёндошамиз. Президентимиз тегишли жавобни берди ва С-400 ни қабул қилди. С-400 ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги керак. Ишлар тахминан апрель ойларида бошланади", деди у.

Вазир, шунингдек, Сурияда "қонуний сайловлар" ўтказилгандан кейингина Туркиянинг қуролли кучлари у ердан чиқарилишини ҳам истисно қилмади. "Конституция бўлади, қонуний сайловлар ўтказилади, қонуний ҳукумат келади, демократик давлат пайдо бўлади, кейин ҳамма ҳамма жойини эгаллайди ва биз буларни, албатта, қиламиз. Демократик лидерлик бўлса, Туркия чиқиб кетади", дея таъкидлаган Ҳулуси Aкар.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг