Тўрт ойлик Туризм ва спорт вазирлиги тузилмаси ўзгартирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг тузилмаси бир ой муддатда қайта кўриб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 август куни Токио Олимпиадаси совриндорлари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашувда Бош вазир Абдулла Ариповга шундай кўрсатма берди.

“Aбдулла Aрипов бир ой муддатда Туризм ва спорт вазирлигининг тузилмасини қайта кўриб чиқиш ҳамда жамоавий спорт мусобақаларини ўтказишни такомиллаштириш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини киритсин”, дейди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев спорт турлари бўйича ўтказилаётган мамлакат чемпионатларининг савияси тушиб кетгани ва бу соҳада коррупция ҳолатлари кўзга ташланаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Олимпия терма жамоалари спортчиларининг руҳий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим. Чунки спортчининг руҳий тайёргарлиги, ўзига ишончи қанчалик кучли бўлса, албатта, натижа ҳам шунча яхши бўлади. Шу мақсадда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида спорт психологияси ва диетологияси бўлимларини ташкил этиш керак”, деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, учрашув вақтида Шавкат Мирзиёев Олимпиадада қатнашган, бироқ совринни қўлга киритмаган спортчилар ҳам 5 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, ушбу вазирлик Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 6 апрель санасида имзолаган “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори биноан тузилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг