Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Абдуҳакимов энди вазир бўлади

Жамият 6144
image

Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонига асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

  • Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;
  • Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;
  • Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар этиб белгиланди;
  • Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар этиб белгиланди;
  • Давлат тилини ривожлантириш департаменти Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 7 нафар этиб белгиланди;
  • 10 та штат бирлигидан иборат Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси штат бирликлари Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
  • Туризм ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Спорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси бирлаштирилиб, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
t
×