Спорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси бирлаштирилади. Унга Абдуҳакимов раҳбар бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилади. Вазирлик ҳамда Давлат туризм қўмитаси бирлаштирилиб, Унга Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.

“Сен пастдаги вазиятни биласан, кўплаб спорт объектларидан фойдаланилмайди, фойдали иш коэффициенти 50 фоиздан паст. Улар 24 соат ишлаши керак”, деган Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовга.

Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси ҳисобланади. Шунингдек, 2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон шахмат федерациясига раис этиб сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг